Сотувчилар бозорда қуйидагиларга мажбур:
бозорда савдо фаолиятини амалга оширишда ўз ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатга, патта тўлови тўланганлиги тўғрисидаги чекга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларга эга бўлиш;
ушбу Қоидаларга ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга риоя этиш;
фақат бозор маъмурияти томонидан белгиланган жойлардагина савдо қилиш;
савдо ўринларини тоза ва тартибли сақлаш;
- Бозор маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
сотувчилар ва ўз ходимлари томонидан ушбу Қоидаларга ва белгиланган савдо қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боғлиқ жараёнларни амалдаги санитария қоидаларига ҳамда савдо фаолиятини амалга оширишни белгиловчи ва атроф-муҳитни, бозор жойлашган ҳудуддаги эпидемия, эпизоотия ва экология хавфсизлигини таъминловчи нормаларга қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиш;
жамоат тартибини сақлаш, қўриқлашни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, бозорнинг нормал фаолият кўрсатиши учун, шу жумладан унинг энергия, иссиқлик ва сув таъминоти бўйича зарур шароитларни таъминлаш;
ўлчаш воситаларини ва сақлаш камераларини прокатга бериш пункти ишлари учун жавобгар шахсларни буйруқ билан тайинлаш;
бозор майдонини, маъмурий-хўжалик биноларини, умумий равишда фойдаланиладиган жойларни зарур санитария-техник ҳолатда сақлаш;
ёндош ҳудудлар ўз вақтида йиғиштирилишини ва ободонлаштирилишини таъминлаш;
қаттиқ маиший чиқиндиларни, йирик ҳажмли ахлатларни, турли хил идишларни ва шу кабиларнинг ташиб кетилишини таъминлаш.
бозор маъмурияти ва бошқа назорат қилувчи органларнинг қонуний талабларини бажариш.
Ушбу маълумотлар world7.uz расмий электрон оммавий ахборот воситасига қилинган шикоят мурожаатидан сўнг тақдим этилди.