Бухорода 20 ёшли талаба ўз жонига қасд қилиб, хат қолдириб кетди

Бугун, 27 апрель куни Бухородаги  университетларнинг бирида ётоқхонада яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2005 йилда Навоий вилоятида туғилган 1-босқич талабаси А.Ш. (эркак) бугун эрталаб тахминан соат 07:23 ларда ўз жонига қасд қилган. Ўлимидан олдин талаба хат қолдирган. Хатда марҳум ўлими учун ҳеч кимни айбламасликни ёзган ва ўз ота-онасидан кечирим сўраган.
Билдирилишича, прокуратура текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда. 
Олийгох матбуот котиби билан боғланган мухбиримиз бу ҳақда яна бир карра аниқлик киритди ва тўлиқ холатнинг маълумотлари ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан билдирилишини, иш айнан улар томонидан олиб борилаётганлигига ойдинлик киритди.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

РОМИТАНЛИК ФЕРМЕРЛАР РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИШДИ…

Терим жараёнини уюшқоқлик билан ташкил қилган Ромитанлик ғаллакорлар, 27 июнь куни давлатга 19 минг тоннадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan