Бухоро шаҳрида пиёдаларга йўл бериб, амалдорларнинг йўлини “тўсган” ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойлаштирилиб, 3 750 000 сўмга жарима солингани айтилмоқда.
Хабарга кўра, жарима баённомасида “Қарама-қарши йўналишга чиқиб авария ҳолатини юзага келтирган” деб ёзилган. Аммо тарқалган видео тасвирга кўра, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш ҳолати кузатилмаган.
Ушбу масала бўйича, Rost24uz журналисти Давлат ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошов билан боғланганда ҳолат юзасидан ЙҲХХ томонидан хизмат текшируви тайинланганини ва натижага кўра расмий муносабат билдирилишини маълум қилди.