Бухоро туманида янги халқаро аэропорт қуриш кўзда тутилган.
226 миллион долларлик ушбу лойиҳа доирасида жаҳон стандартларига мос аэропорт инфратузилмаси ташкил этилади. Соатига 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Йўловчи ва ҳаво кемаларига сервис сифатини ошириш орқали янги халқаро авиакомпаниялар жалб қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, мазкур мажмуалар қурилишини бошлаб берди.
Шу ерда Бухоро вилоятида қурилиши режалаштирилган мажмуалар, жумладан, янги аэропорт лойиҳаси тақдимот қилинди.
Мустақил Журналист-Блогер Учқун Турсунов билан энг сўнгги хабарлар, тадбирлар ва янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ахборот юбориш ва реклама хизмати учун: +998906352231