🚫 Алкоголли маҳсулотларни қуйидаги ҳолларда сотиш тақиқланади.
(https://lex.uz/docs/243235#2988399)🔹савдо автоматлари орқали;
🔹болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида;
🔹сотиш жойларида алкоголли ичимликлар 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;
🔹алкоголли маҳсулот идишида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги матн ёки расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда, шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаганда;
🔹20 ёшга тўлмаган шахсларга.