Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадаси финалида! Ҳакамлар қандай баҳолади?

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.

+92 кг вазн тоифасида рингга чиққан боксчимиз «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги ярим финал баҳсида катта устунлик билан ғалабага эриша олди.

Жалолов ½ финал баҳсида германиялик Нелвие Тиафакка қарши чиқди. Қизиқарли кечган баҳснинг барча раундларида 5:0 қайд этди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Финал 11 август бўлиб ўтади.

Аввалроқ, юнон-рум курашчиларимиз бирорта медал жамғара олмагани ҳақида хабар берилганди.

Haqida newsadmin

Boshqa yangilik

РОМИТАНЛИК ФЕРМЕРЛАР РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИШДИ…

Терим жараёнини уюшқоқлик билан ташкил қилган Ромитанлик ғаллакорлар, 27 июнь куни давлатга 19 минг тоннадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan