
https://t.me/Buxoro_jurnalistlar_uyushmasi/4459
Жорий йилнинг 27-30 май кунлари “Tashkent International”да Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг “Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” мавзуcидаги қўшма ўқув-семинари бўлиб ўтди.
📌 Уч кун давом этган қўшма ўқув-семинарида:
🔘Ахборот хизматларини ривожлантириш борасида миллий тажрибалар алмашинуви юзасидан тақдимотлар;
🔘Ахборот хизматларининг миллий манфаатлар ҳимоясидаги вазифалари;
🔘Инқирозли вазиятларда жамоатчилик алоқаларини йўлга қўйиш;
🔘Замонавий медиа маконда ахборот узатишда сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқлар платформаларидаги янги имкониятлари тўғрисида тақдимотлар ҳамда муҳокамалар бўлиб ўтди.
Тадбир якунида барча хорижий ва маҳаллий иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.